Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда ривожланиш кўрсаткичлари юқори бўлиши кутилмоқда

Қорақалпоғистонда ривожланиш кўрсаткичлари юқори бўлиши кутилмоқда

Қорақалпоғистонда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари юқори бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев маълум қилиб ўтди.

Таъкидланишича, жорий йил якунида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 108,7 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 111,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 105,5 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 111,6 фоизга ва хизматлар ҳажми 124,9 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Аҳоли жон бошига эса саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2020 йилга нисбатан 846,8 минг сўмга ошиб, 8,1 млн сўмни ташкил этиши ёки 111,5 фоизга ўсиши, хизматлар ҳажми 1,1 млн сўмга ошиб 4,5 млн сўмни (133,1%) ташкил этиши маълум қилинди.

АОКА томонидан ташкил этилган сафар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев томонидан брифинг ташкил этилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг