Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида зилзила қайд этилди

Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида зилзила қайд этилди

Фото: «Express-k.kz»

«NewTimes.kz» ахборот агентлиги мамлакат сейсмик станциялари тармоғига асосланиб хабар беришича, бугун, 23 июль куни маҳаллий вақт билан соат 8:02 да Олмаотадан жануби-шарқ томон 97 километр узоқликда — Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида зилзила кузатилган.

Магнитудаси 4,6 га тенг зилзила ер остида, 15 километр чуқурликда юз берган. Ер устида силкинишлар сезилмаган.

Қозоғистон сейсмологлари яна иккита 4,3 ва 4,6 магнитудали ер силкинишини қайд этишган. Маълумотга кўра, улар Олмаота вақти билан соат 2:23 ва 5:06 да Хитойнинг Тожикистон ва Қирғизистон билан чегарасига яқин ҳудудида содир бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг