Қозоғистонда Миллий хавфсизликка тегишли самолёт ҳалокатга учради

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизматига тегишли бўлган Ан-26 самолётининг қулаши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар берди мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Олмаота соғлиқни сақлаш бошқармасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, бортдаги икки киши омон қолган ва касалхонага етказилган.
«Бугун Нур-Султон – Олмаота йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Ан-26 самолёти Олмаота аэропортига қўнаётганда соат 17:20 да алоқа узилди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қўниш йўлагининг охирги қисмига қулаб тушган», – дейилади аэропорт матбуот хизмати хабарида.
Бортда олти киши бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter