Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ЙТҲ: 6 нафар чет эллик фуқаро ҳалок бўлди

Қозоғистонда ЙТҲ: 6 нафар чет эллик фуқаро ҳалок бўлди

Бугун, 20 май куни эрталаб Олмаота — Екатеринбург халқаро трассасида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлди. 

Маълумотларга кўра, «Қайроқ» чегара постидан икки километр узоқликда микроавтобус ва юк автомобили тўқнашган. Қостанай вилояти полиция департаментига кўра, микроавтобусда жами 10 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг олтитаси ҳодиса жойида вафот этган, қолган беш нафари турли тан жароҳатлари билан Қарабалиқ туман шифохонасига етказилган.

Ҳодиса юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (Икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келган ЙҲҚни бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари бошланган. Айни пайтда воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳ иш олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг