Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг Капитал қурилиш бўйича директори вафот этди

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг Капитал қурилиш бўйича директори вафот этди

Фото: «Радиоалоқа, радиоэшттириш ва телевидение маркази» ДУК

20 июль куни «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси Капитал қурилиш бўйича директори Абдуазизов Алишер Абдушукурович оламдан ўтди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.

Алишер Абдуазизов 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда бошлаб, Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси, Тошкент ахборот технологиялари университети, Республика ахборот-кутубхона маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида турли раҳбарлик лавозимларда фаолият олиб борган. Айни кунга қадар «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» Капитал қурилиш бўйича директор лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бораётганди.

Хабарда марҳум вафоти сабаби очиқланмаган. 

«Xabar.uz» марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этади. 

Эслатиб ўтамиз, бугун ИИВ подполковниги Сайдалиев Зайир ҳам оламдан ўтганди. Ушбу амалдорнинг ўлими сабаби ҳам айтилмаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг