Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия билан тўқнашувга НАТО қандай режа тузган?

Россия билан тўқнашувга НАТО қандай режа тузган?

Фото: Adrien Courant/Etat Major des Armees/AP

Ўзаро уруш эҳтимоли юзага келганда, НАТО Россиянинг аэродромларини эгаллашни режалаштирган, деб ёзди Business Insider журнали.

Муаллифлар Шимолий Атлантика алянси Финляндияда ўтказаётган машғулотларга асосланиб, аэродромларни эгаллаш муҳимлигига эътибор қаратишди.

Таъкидланишича, НАТО ҳарбийлари сўнгги машғулотларда учиш-қўниш йўлакларини эгаллаш кўникмаларини оширишган. Мудофааланаётган томон ҳаво ҳужумига қарши тизимларини тўлиқ фаоллаштиришга улгурмасидан аввал аэродромлар назоратини қўлга киритиш қўшинларни тез ташлашда муҳим, дейилади хабарда.

Финляндиядаги Lively Sabre 25 қуруқлик машғулотлари май ойининг иккинчи ярмида бошланган. Уларда 3,5 минг нафар ҳарбий қатнашяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг