Россияда самолёт ҳалокатига нима сабаб бўлган? Мутахассис фикри

Россиянинг Тинда шаҳри яқинида Ан-24 йўловчи самолёти ҳалокатга учрашига об-ҳаво шароити таъсир қилган бўлиши мумкин.
«Фобос» об-ҳаво маркази мутахассиси Вадим Заводченков «Россия 24» телеканали эфирида шунга тўхталди.
Унинг айтишича, ҳодиса юз берган вақтда ҳудудда паст булутли ҳолат кузатилган — айрим жойларда булутларнинг қуйи чегараси 300 метргача пасайган. Бундай шароит парвозлар учун хавфли саналмайди, бироқ Тинда 1,5 километргача баландликдаги тоғлар орасида жойлашган.
Булутлар тоғ чўққиларини тўсиб қўйган бўлиши, бу эса экипажни чалғитиб, самолётнинг ерга қулашига олиб келган бўлиши мумкин, деди Заводченков.
Эслатиб ўтамиз, кеча Россияда Ан-24 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида ундаги барча — 50 нафарга яқин инсон ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter