Саккизоёқнинг ноёб тури илк марта тасвирга олинди

Яқинда олимлар илк марта Vitreleonella richardi номли ноёб саккизоёқни тасвирга олишга муваффақ бўлишди.
Унинг танаси ҳудди шишадай ялтироқ бўлгани учун уни «шишасимон» саккизоёқ ҳам деб аташади. У 1 км чуқурликда ҳаёт кечиради. Уни шу кунга қадар атрофлича тадқиқ қилишнинг деярли иложи йўқ эди.
Маълум қилинишича, бу ажойибот Феникс ороллари яқинида жойлашган Кирибати давлати ҳудудида тасвирга олинган.
Суратга олиш жараёнларида SuBastian сув ости роботидан фойдаланилди. 4500 метр чуқурликкача шўнғий оладиган ушбу робот Шмидт номидаги океаншунослик институти олимлари томонидан ихтиро қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter