Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: «Uza.uz»

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг сессиясида Ҳайдаров Жамшид Темурович вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида фаоллар иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиши ва бу вазифага Ж.Ҳайдаров тайинланишини айтганди.

Шу пайтга қадар ҳам «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дерекциясига раҳбарлик қилиб келган Жамшид Ҳайдаров 1975 йилда таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг