Самарқандда ҳарбий шифокорлар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқда

Марказий ҳарбий округнинг ташаббуси билан Самарқанд ҳарбий госпитали шифокорлари томонидан Пастдарғом тумани «Хончорбоғ» ва «Элбек» МФЙ аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.
Унда аҳоли учун керакли бўлган мутахассислар, невропатолог, терапевт, окулист, хирург, стоматолог каби 10 га яқин шифокорлар жалб этилди.
Шунингдек, чуқурлаштирилган тиббий кўрикда ЭКГ, УТТ ҳамда анализ таҳлили учун лабораториянинг замонавий ташхис аппаратларидан фойдаланилган ҳолда маҳалла аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик давомида хар икки МФЙнинг 10 га яқин қишлоқларидан диспансер рўйхатида турган 150 дан ортиқ фуқаро мутахассислар томонидан керакли тавсиялар, стационар ва амбулатор шароитда даволаниш учун йўлланмаларга эга бўлишди.
Хончорбоғда тиббий кўрикка келиш имкони бўлмаган беморлар учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди. Хусусан, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг хонадонида ҳам беморларнинг саломатлиги чуқурлаштирилган ҳолда кўрикдан ўтказилди.
Энг чекка ҳудудлардаги юртдошларимизни ижтимоий қўллаб-қувватлашни мақсад қилган ҳарбий шифокорларимиз эндиликда округ тасарруфидаги гарнизонлар бўйлаб йўл харитасига кўра хайрли ва савобли ишларни амалга ошириш учун йўлга чиқишади, дея хабар берди Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter