Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Хитойда расмий кутиб олинди (фото)

Шавкат Мирзиёев Хитойда расмий кутиб олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати.

24 январ куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.

Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради.

Фахрий қоровул бошлиғи Президентимизга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралари бошланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг