Шавкат Мирзиёевнинг иш режаси бўйича маълумот берилди

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.
Унда, жумладан, аҳоли ўртасида жисмоний тарбияни оммалаштириш, маҳалларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, ёшларни спорт тадбирлари билан қамраб олиш масалалари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбарининг иш режасида уч кунлик ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Озарбайжон Парламенти раиси Соҳиба Гафарова билан учрашув ҳам режалаштирилган.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Қўшма иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фаол парламентлараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади.
Эслатиб ўтамиз, президент кеча макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter