Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сичуан провинциясида «Хитойда Ўзбекистон туризм йили» тадбирлари бошланди (фото)

Сичуан провинциясида «Хитойда Ўзбекистон туризм йили» тадбирлари бошланди (фото)

25 апрел куни Хитойнинг Сичуан провинциясидаги Лешан шаҳрида «Хитойда Ўзбекистон туризм йили» тадбирлари дастури доирасида кўргазмалар ва роуд-шоулар бошланиб кетди.

XI Сичуан халқаро туризм кўргазмасида («SCITE») Туризм қўмитаси делегацияси ҳамда Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон ҳудудларининг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида кўргазмада юртимизнинг янги сайёҳлик йўналишлари намойиш этилмоқда.

Бундан ташқари, ташриф доирасида ХКП Сичуан провинцияси қўмитаси раисининг ўринбосари Оуян Сзехуа билан учрашув ўтказилди. Томонлар сайёҳлар оқимини ўзаро кўпайтириш, кадрлар тайёрлаш, туризм соҳасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

28 ва 30 апрел кунлари Чанша (Хунан провинцияси) ва Чунгчинг шаҳарларида ҳам сайёҳлик тақдимотлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг