Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўровнома: Британиянинг асосий душмани қайси давлат экани айтилди

Сўровнома: Британиянинг асосий душмани қайси давлат экани айтилди

More in Common таҳлил маркази тадқиқотига кўра, британияликлар мамлакатда ва дунёда беқарорликни ҳис қилмоқда. Улар 2025 йилни “тартибсиз” ва “хавфли” давр деб билишади. Тадқиқот Плимутдаги 2000 киши ва фокус-гуруҳ иштирокидаги сўровга асосланган

Уларнинг кўпчилиги Буюк Британия ўзининг халқаро таъсирини йўқота бошлаган деб ҳисоблайди (сўровда қатнашганларнинг 40 фоизи шундай деган). Хитой, уларнинг фикрича, тобора кучайиб бормоқда (67%). Респондентлар, шунингдек, АҚШ (50%) ва Россия (39%) халқаро майдонда кучайиб бораётганига ишончлари комил. 

Шу билан бирга, респондентлар Хитой ва Россияни ўз ватанларининг душмани деб билишади. Респондентларнинг 65 фоизи Россияни Буюк Британиянинг душмани деб атаган - бу барча тилга олинган мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичдир. Ундан кейин Эрон (51%) ва Хитой (33%) жойлашган. 

Франция Европадаги энг яқин иттифоқчи деб топилди. Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, апрель ойидан буён АҚШни иттифоқчи деб ҳисоблайдиганлар улуши 7 фоизга ошган – 50 фоизгача. 

Иштирокчиларнинг ярмидан кўпи (54%) можаро томонлари ўт очишни тўхтатишга рози бўлганида, Британия қўшинлари Украинадаги тинчликпарвар миссияда иштирок этишини истайди. Респондентлар Буюк Британия ҳозир Украинага қандай ёрдам кўрсатиши кераклиги борасида иккига бўлинган. 24 фоизи қурол етказиб беришни, 17 фоизи гуманитар ёрдамни, 14 фоизи Россияга қарши санкцияларни, 6 фоизи украиналик қочқинларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаган. 

Респондентлар Буюк Британия учун асосий таҳдидларни киберҳужумлар (24%), терроризм (15%), ядровий можаро (14%), одатий ҳарбий можаро (12%) ва “ўта ўнг” терроризм (7%)да кўришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг