Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёдаги аянчли ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди

Сурхондарёдаги аянчли ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 1 октябрь куни «Lacetti» вояга етмаган қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, воқеа туманнинг Ғалаба маҳалласида соат 11:30 атрофида содир бўлган. 2016 йилда туғилган қиз онаси билан танишининг уйидан чиқиб, йўлнинг нариги бетида турган отасининг машинаси томон ўтмоқчи бўлган.

Қайд этилишича, қиз йўлни кесиб ўтаётган вақтда «Lacetti» уни туртиб кетган. Оқибатда қиз воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўл ҳолати ўрганилганда йўл белгилари ўрнатилгани, аммо ётиқ чизиқлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг