Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Телеграм»даги йирик каналда «вирус» тарқатган шахс қўлга олинди

«Телеграм»даги йирик каналда «вирус» тарқатган шахс қўлга олинди

2018 йилнинг 4 октябрь куни Интернет тармоғидаги «Телеграм» месенджеридаги 374 мингдан ортиқ аъзолари бўлган каналдан телефон ва компютер воситаларига зарар келтирувчи дастурлар тарқатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи М.В. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

«Шу каби жиноятлар, қотиллик ва ўзини ўлдиришга ундовчи ҳаракатларга қарши курашиш борасида республикамизда энг аввало буларнинг асоси бўлган ахборот тармоқлари, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базалар яратилган. Хусусан, Конституциямизнинг 29-моддасида «Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир», деб белгилаб қўйилгани бу соҳада ташланган илк муҳим қадам бўлди» дейилади ИИВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг