Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» Афғонистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинаётганини айтди

«Толибон» Афғонистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинаётганини айтди

«Толибон» ҳаракати вакили Муҳаммад Наим G7 мамлакатлари раҳбарларининг Aфғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилмаслик ҳақидаги баёнотларини «бўш ва асоссиз» деб атади. Унинг сўзларини ТAСС келтирмоқда.

Наимнинг қайд етишича, Толибон 20 йилдан буён Ғарб матбуоти томонидан жуда кўп нишонга олинган. Шу нуқтаи назардан, ҳаракат вакиллари бундай ҳисоботлар қандай тайёрланиши ҳақида «яхши тасаввурга эга».

У шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиларининг жангариларга мухолифларга қарши қирғин қилиш айбловлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

Аввалроқ, МРБ раҳбари Уильям Бернс Қобулда Толибоннинг сиёсий қаноти раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар билан яширин учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг