Тошкент шаҳар сув таъминоти тизимидаги мансабдорлар ушланди

2021 йил 16 март куни ИИВга фуқаро А.Э. ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида тадбиркорлик қилиш мақсадида Юнусобод тумани Марказ-6 даги бекатни ижарага олиб, бекатга ўтган сув қувурига уланиб, ҳисоблагич ўрнатганлигини ва ҳужжатлаштириш учун Тошкент шаҳар «Сувсоз» бошқармасига мурожаат қилганида, корхонанинг «Миролим» исмли ходими сув қувурини ўзбошимчалик билан улаганлигини рўкач қилиб, жаримага тортмаслик эвазига 3 млн сўм беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.
Мазкур аризага асосан, шу куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ бўлим бошлиғи Ҳ.М. Тошкент шаҳар Учтепа ҳокимлиги яқинида ариза муаллифи А.Э. дан 3 млн сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушланган шахс ушбу пулларни «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директор ўринбосари П.Р.нинг топшириғига асосан олганлигини ва пулларнинг бир қисмини унга бериши лозимлигини маълум қилган.
2021 йил 17 март куни тезкор тадбир давом эттирилиб, П.Р. хизмат хонасида Ҳ.М.дан 3 млн сўм миқдоридаги пуллардан, 1 млн 800 минг сўмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 17 март куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, П.Р. ва Ҳ.М.лар Жиноят процессуал кодекснинг 224-моддаси тартибида ушланганлар. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter