Устахонада қолдирилган «OPEL VEСTRA» ёниб кетди (фото)

10 ноябрь куни пойтахтнинг Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган устахонада қолдирилган, фуқаро А.Р.га тегишли «OPEL VEСTRA» русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
ИИББ хабарига кўра, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ёнғин юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, сабабларига аниқлик киритилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаси созловчиларидан эса хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда иш олиб боришларини сўраб қоламиз» - дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter