Тошкентдаги ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 28 сентябр куни соат 10:07 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани «М.Ашрафий» кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди.
ФВВга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:29 да қуршаб олинган ва соат 10:41 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 100 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас