Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Ғазо аҳолисини қўшни араб давлатларига кўчиришни таклиф қиляпти

Трамп Ғазо аҳолисини қўшни араб давлатларига кўчиришни таклиф қиляпти

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторида ижтимоий объектларнинг бутунлай вайрон бўлгани ҳақида тўхталиб, анклавнинг 1,5 миллион аҳолисини Миср ва Иордания каби давлатларга вақтинчалик кўчириб туриш кераклигини айтган.

Трампнинг сўзларига кўра, Ғазо сектори том маънода саҳрога айланган — деярли ҳамма нарса вайрон бўлган. Шунинг учун у араб мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиб, фаластинликларнинг тинч яшаши мумкин бўлган бошқа жойдан уй-жой қуришни афзал кўради.

«Бу вақтинчалик ёки узоқ муддатли ечим бўлиши мумкин», – дея қўшимча қилган у.

Трамп, шунингдек, бу борада Иордания қироли Абдулла II билан аллақачон гаплашганини, ғазоликларнинг бир қисмини қабул қилишга кўндириш учун тез орада Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан ҳам бу масалани муҳокама қилиш ниятида эканини айтган.

Ўз навбатида, ҲАМАС ҳаракати Трампнинг бу иддаоларига муносабат билдириб, уни «қабул қилиб бўлмайдиган таклиф» деб атаган.

«Биз бундай таклиф ва қарорларни, гарчи улар қайта қуриш баҳонасида яхши кўринса ҳам, қабул қилмаймиз», – дейди ҲАМАС вакили Бассем Наим.

Маълумот учун, ҳозирда Ғазо секторида 2,1 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг