Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Украинага қўшимча қурол-яроғлар юбормоқчи

Трамп Украинага қўшимча қурол-яроғлар юбормоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Украинага қўшимча қуроллар, биринчи навбатда, мудофаа қуролларини жўнатишини айтди. Шунда мамлакат Россия ҳужумларидан ўзини ҳимоя қила олади.

«Биз кўпроқ қурол жўнатамиз. Шунга мажбурмиз. Улар ўзларини ҳимоя қила олишлари керак», - деди Трамп Оқ уйда журналистларга. Унинг сўзларига кўра, украиналикларга «жуда қаттиқ зарба берилмоқда».

«Биз кўпроқ қурол, биринчи навбатда, мудофаа қуролларини юборишни режелаштиряпмиз», – деди Оқ уй раҳбари.

Пентагон, ўз навбатида, Трампнинг кўрсатмаси бўйича департамент Украинага қўшимча мудофаа қуролларини юборишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон ўзининг қурол-яроғ захираларини баҳолаш мақсадида Украина ва бошқа қатор давлатларга айрим турдаги қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатганини маълум қилганди. 

The Wall Street Journal 4 июл куни Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Украинага ҳарбий ёрдамни музлатиш ҳақида буйруқ бермаганини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг