Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шомуродов «Ювентус» нишонида — «Tuttosport»

Шомуродов «Ювентус» нишонида — «Tuttosport»

«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини «Ювентус»да давом эттиририши мумкин. Бу Италиянинг номдор нашри «Tuttosport» ўзининг биринчи саҳифасида ушбу хабарга жой ажратди.

Қайд этилишича, Турин клуби ҳужумчи Альваро Моратанинг ўрнига захира вариант қидирмоқда. Элдор Шомуродов ушбу рўйхатдан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Элдор Италия А Серияда 2та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди. Жамоасининг охирги ўйинида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг