Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада янги мудофаа вазири тасдиқланди

Украинада янги мудофаа вазири тасдиқланди

Украина парламенти Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари учун овоз берди

Украина Олий Радаси Денис Шмигални Украинанинг янги мудофаа вазири этиб тайинлаш учун овоз берди. Унинг номзоди учун 267 депутат овоз берди, деб хабар беради “РБК-Украина”. 

Бир кун аввал парламент Шмигалнинг бош вазирликдан истеъфога чиқиш аризасини қабул қилганди. 

Олий Рада пайшанба куни Юлия Свириденкони ҳукуматнинг янги раҳбари этиб тайинлади. 

Шмигалдан аввал мудофаа вазирлигини бошқарган Рустем Умеров қайси лавозимни эгаллаши ҳозирча маълум қилинмаган. 

Бундан ташқари, Рада Андрий Сибиганинг ташқи ишлар вазири лавозимига қайта тайинланишини маъқуллади. Шу тариқа янги ҳукумат учун овоз бериш якунланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг