Германияда оммавий ЙТҲ содир бўлди (фото)

Германиянинг Баден-Вюртемберг федерал ҳудудида 10 автомобилнинг ўзаро тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда Хайльбронн полицияси хабар берган. Транспорт ҳодисасида тўрт киши ҳалок бўлган.
Ҳодиса Ахорн коммунаси ва Боксберг шаҳри ўртасидаги А81-шасседа содир бўлган. Тўқнашув оқибатида бир неча киши жиддий жароҳат олган. Уларнинг барчаси қутқарув хизмати вертолёти ёрдамида шифохонага етказилган.



Bild нашри маълумотига кўра, ҳодиса жойига 100 нафарга яқин полиция ва ёнғин хавфсизлиги бригадаси етиб келган. Қутқарув ишларида жами тўртта вертолёт жалб қилинди.
ЙТҲ сабаблари ҳали аниқ эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter