Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi» 46 долларлик массаж қурилмасини тақдим этди

«Xiaomi» 46 долларлик массаж қурилмасини тақдим этди

Фото: «Лайфхакер»

Кўзингиз остида пайдо бўладиган қора ҳалқалар асосан тушкунлик ҳамда уйқуга тўймаслик оқибатида юзага келади. «Xiaomi» компанияси ушбу муаммонинг ўзининг янги маҳсулоти — кўз учун мўлжалланган янги «LeFan» массажчиси ёрдамида ечишни таклиф этмоқда. Мазкур қурилма қовоқдаги температурани ҳамда қон айланишини яхшиловчи юқори сифатли вибрацияни тақдим этади, деб хабар берди «Лайфхакер».

Гаджетнинг асосида Пельтье элементи мавжуд бўлиб, у ўзидан ток ўтказганида исиши ёки совиши мумкин. Бу эса керамик юзадаги ҳароратни 19 дан 40 даража Цельсийгача ўзгартиради. Бу эса ўз навбатида қон айланишни яхшилайди ва кўз соҳаси атрофидаги «қоралик»ни йўқотади.

«LeFan» корпусдаги ягона тугма орқали бошқарилади. Уни уч нафар ишлаш тартиби мавжуд. Биринчиси иситиб, кўздаги ҳорғинликни йўқотади, иккинчиси эса — совутиш ёрдамида шишларни камайтиради, учинчиси — қора ҳалқаларни олиб ташлайди.

Қурилманинг орқа томонида силикон майдон мавжуд бўлиб, юқори сифатли тебранишлар ёрдамида анъанавий массажни амалга ошириш мумкин. «LeFan» — қуввати бир ҳафтага етадиган ички аккумулятор ёрдамида ишлайди. USB-кабель орқали 2,5 соат ичида тўлиқ қувватланади.

Массаж қурилмаси яқин ойларда 46 доллардан сотувга чиқади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг