Хоразмда яна бир марказ очилди

Хоразм вилояти Боғот туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.
Ўқув марказини ташкил этиш учун «Ўзбекистон почтаси» АЖ Хоразм филиалига қарашли бўш турган бино танлаб олинди ва тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Мазкур марказ замонавий компютер техника билан жиҳозланган бўлиб, унда туман ёшларини рақамли технологиялар, замонавий компютер технологиялари, электрон тижорат, дастурлаш асосларини ўргатиш бўйича курсларни ташкиллаштириш кўзда тутилган.
Рақамли технологиялар ўқув марказида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амударё туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter