Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда кучли зилзиладан жабрланганлар сони маълум қилинди

Японияда кучли зилзиладан жабрланганлар сони маълум қилинди

Фото: AP Photo / Koji Ueda

7,3 балли зилзила содир бўлган Япониянинг шимоли-шарқидаги Мияги ва Фукусима ҳудудларида камида 30 киши жароҳат олган. Кўпчилик йиқилишдан жароҳатланган, деб хабар бермоқда Киодо агентлиги.

Кучли зилзила Япониянинг шимоли-шарқида маҳаллий вақт билан тунда, Тинч океанининг Фукусима ҳудудида содир бўлди. Ўчоқ 55 километр чуқурликда жойлашган эди.

Фукусима ва Мияги ҳудудида максимал силкиниш етти балли япон шкаласи бўйича 6+ ни ташкил этди. Токиода силкиниш кучи тахминан 4 баллни ташкил этган.

Ушбу ҳудуддаги атом электр станцияларида фавқулодда вазиятлар ёки радиация ҳолати аниқланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг