Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониядаги транспорт ҳалокатидан сўнг 18 киши шифохонага ётқизилди

Япониядаги транспорт ҳалокатидан сўнг 18 киши шифохонага ётқизилди

Фото:«ТАСС»

Япониянинг жанубидаги Окинава вилояти Урума шаҳрида мактаб ўқувчилари автобуси ва микроавтобуснинг тўқнашиши оқибатида 18 киши шифохонага ётқизилди.  Бу ҳақда маҳаллий ёнғинга қарши кураш хизматига асосланиб «ТАСС» хабар бермоқда.

Жабрланганлар орасида кичик ва юқори синф ўқувчилари ва автобус ҳайдовчилари ҳам бор. Микроавтобус ҳайдовчиси ҳамон ҳушсиз ҳолатда экани маълум қилинган.

Мазкур иш юзасидан полиция текширув олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг