ЙПХ ходими чўкиб кетаётган одамни қутқариб қолди

Қашқадарёда ЙПХ ходими чўкиб кетаётган одамни қутқариб қолди.
2025 йил 16 июл куни соат 16:20 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани ҳудудидан ўтувчи "Қарши магистрал бош канали" олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Нодир Мирзаев каналда чўкаётган фуқарони кўриб қолади ва зудлик билан ортидан ўзини сувга ташлайди.
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро қутқариб қолиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг ҳолати яхши, дейилади Йўл ҳаракати хизмати хабарида.
Воқеага гувоҳ бўлган фуқаро Маруф Чориев ҳам ўзини сувга ташлаб ёрдам қўлини узатган.
Аввалроқ Қашқадарёда икки аёл сувда чўкиб кетгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter