Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Хитойдан қайтиб келди

Шавкат Мирзиёев Хитойдан қайтиб келди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этиш учун Хитойга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этиш учун 24-27 апрель кунлари амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашувида мамлакатларимиз ҳамкорлигининг янги истиқболлари белгилаб олинди.

Шунингдек, Беларусь Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси Президенти, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси билан учрашувлар ўтказилди.

Президентимиз «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида иштирок этиб, нутқ сўзлади, минтақавий ҳамкорлик учун долзарб аҳамиятга эга қатор ташаббусларни илгари сурди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг