Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Россияни қуролланиш пойгасини тўхтатишга чақирди

Трамп Россияни қуролланиш пойгасини тўхтатишга чақирди

Фото:«CNN.com»

11 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва АҚШ муносабатлари тарихдаги «энг ёмон паллада» эканлигини таъкидлади ва Россияни қуролланиш пойгасини тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

Ўзининг «Twitter»даги микроблогида АҚШ раҳбари икки давлат муносабати совуқ уруш давридагидан ҳам ёмонлашганини қайд этган. «Бизга Россия ўз иқтисоди билан ёрдам бериши учун зарур, агар барча бирлашса, қийинчиликлар осонлашади. Қуролланиш пойгасини тўхтатмаймизми?», — деб ёзган Трамп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг