Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спорт вазирлиги уюштирган челленж якунига етди, ғолиблар тақдирланди

Спорт вазирлиги уюштирган челленж якунига етди, ғолиблар тақдирланди

6 апрель – Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни муносабати билан ташкил этилган #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фасли ҳам якунига етди.

Карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган ушбу акция ватандошларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Буни челленжга юртдошларимиз 10 мингдан ортиқ видеороликлар юборишганидан ҳам билиш қийин эмас.

Челленж шартларига кўра, юртдошларимиз уй шароитида ва оила аъзолари даврасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тарғиб қилишлари керак эди. Танловга келиб тушган аксарият видеороликларда бутун оила аъзолари қатнашганлигини инобатга олсак, челленжга камида 20 минг, балки ундан ҳам кўпроқ юртдошларимиз қамраб олинди.

Кеча якунланган челленжнинг иккинчи фасл сўнгги турига ҳам мингга яқин видео келиб тушди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра бу сафар қуйидаги видеороликлар ғолибликка муносиб кўрилди:

1-ўрин: Тошкент шаҳар, Миробод туманида истиқомат қилувчи Аҳмадбобоевлар оиласи
2-ўрин: Навоий вилояти, Нурота тумани, Мустақиллик маҳалласида яшовчи Ҳайитовлар оиласи
3-ўрин (иккита): Тошкент вилояти, Қибрай туманида истиқомат қилувчи Нормўминовлар оиласи ҳамда Бухоро шаҳрида яшовчи Исломовлар оиласи.

#уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжи якунига етган бўлса-да, спорт ихлосмандлари асло зерикиб қолишмайди. Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган янги акция – шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатига старт берилади.

Шундай экан, спорт билан ўйинда қолинг!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг