Ўзбекистонлик ўқувчилар АҚШдаги илмий ярмаркаларга жалб этилади
Ню-Йоркдаги Бош консулхона дипломатлари АҚШнинг «Regeneron ISEF» илмий-таълим ҳамжамияти вакиллари билан музокара ўтказди.
Тошкент ва Сиэтл ҳамкорликни ривожлантиради
Тошкент ва Сиэтл 1973 йилда биродарлашган шаҳарларга айланган. Орадан бир йил ўтиб, Сиэтлнинг Капитол-Хилл даҳасида «Тошкент» боғи барпо этилган. Бугунги кунда боғ маҳаллий аҳоли учун сайр маскани бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Эрон юк ташиш харажатларини камайтиришга келишиб олди
Бу масалалар Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Фарзона Содиқ бошчилигидаги делегация билан учрашувида муҳокама қилинди.
Ўзбекистон АҚШ билан сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳамкорлик доирасида тажриба алмашиш, университетлар, компаниялар ва давлат муассасалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон иштирокида таълим ташаббуслари ва синов лойиҳаларини ўрганиш кўзда тутилган.
Президент АҚШнинг етакчи корпорацияси раҳбарини қабул қилди
Компания билан тоғ-кон саноати, металлургия, қурилиш соҳаларидаги шерикликни кенгайтириш ҳамда шаҳар инфратузилмасига рақамли ечимларни жорий этиш юзасидан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.
Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлиги бўйича таклифлар билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев Маслаҳат учрашувида минтақа муносабатлари, савдо, инвестиция, инфратузилма, энергетика, сув ва инсон капитали бўйича қатор таклифларни илгари сурди.
Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шериклик кенгаши тузади
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилиб, янги битим имзолашди.
Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Япония элчиси Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг муҳим йўналиши ҳақида гапирди
Элчи қароргоҳида ташкил этилган Кунчиқар ўлка олий ўқув юртлари битирувчилари клубининг ўнинчи учрашувида бу гал синовлардан муваффақиятли ўтиб Японияга ўқишга кетаётган талабалар ҳам иштирок этди.
Франция ИИВ вакили Тошкентда иш бошлади
17 сентябрда Франция Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили Сирил Гу Тошкентда фаолиятини бошлади. Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Асиф ур Раҳмон: «Ўзбекистон билан медиа ҳамкорликни кенгайтириш истагидамиз»
Покистоннинг Associated Press of Pakistan ахборот агентлиги билан Ўзбекистон ахборот агентлиги, шунингдек, Pakistan Television Corporation билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланган.
Ўзбекистондан Грузияга юк ташувчилар учун электрон рухсатнома тизими жорий этилди
Янги тизим халқаро автомобил юк ташувлари учун рухсатномалар олиш жараёнини соддалаштириш, рақамлаштириш ва ортиқча оворагарчиликларни камайтиришга қаратилган.
Афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон автомобил бозорига қизиқиш билдирмоқда
Меҳмонлар Сергели туманидаги истеъмолдаги транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар бозори ҳамда бошқа савдо мажмуалари фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон ва Беларус ҳудудлараро ҳамкорлиги янги босқичга чиқади
Президент Шавкат Мирзиёев Беларус Республикасига амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишга бағишланган тақдимот билан танишди.
Президент Тоскана вилояти билан ҳамкорлик салоҳиятини юқори баҳолади
Шавкат Мирзиёев Италиянинг Тоскана вилояти губернатори билан учрашиб, савдо, инвестиция ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Саида Мирзиёева Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим стратегик ҳамкорларидан бири саналади. Ўзаро алоқалар энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларни қамраб олади.
Ҳам экин, ҳам энергия: француз компанияси Ўзбекистонда инновацион лойиҳани амалга оширади
Франциянинг «Voltalia» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган агроволтаика лойиҳаси доирасида 500 кВт қувватли қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди.
Ўзбекистонда гуманоид роботлар ишлаб чиқарилади
Тошкентдаги «Янги Авлод» махсус саноат зонасида Жанубий Корея компанияси билан ҳамкорликда гуманоид роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарадиган завод қурилишига старт берилди.
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 июн куни Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигидаги янги технологик лойиҳалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Томонлар энергетика, геология ва инфратузилма соҳаларида йирик лойиҳаларни тезлаштиришга келишди.

