Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ошириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Аққулов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ҳамда туризм соҳаси вакиллари иштирокида Сурхондарё вилоятида туризмни ривожлантириш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва хизматлар сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли ўрганиш ишлари ўтказилди.
Тошкентда «VII Hotel Business Forum 2026» бошланди
«Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Туризм қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси томонидан ташкил этилган «Hotel Business Forum 2026» халқаро форуми ўз ишини бошлади.
Туризм қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Суҳробжон Бобокалонов ҳамда Санжар Тожиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш кузатилмоқда
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида мамлакатимиз туризм соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, барқарор ўсиш суръатлари қайд этилди. 11 ой давомида Ўзбекистонга 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди (ўсиш 114 фоиз) ва уларга 4,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида туризм хизматлари экспорти кўрсатилди (ўсиш 144 фоиз).
«Ипак йўлида туризм» 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси якунланди
2025 йилнинг 29 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, шунингдек, Миллий ПР-маркази ҳамда «Интерфорум» компанияси томонидан ташкил этилган уч кунлик “Ипак йўлида туризм” 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЙ-2025) якунланди. Бу йил ҳам ярмарка “CAEx” (Central Asian Expo Uzbekistan) халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтди.
«Лаззатли Ўзбекистон» фестивали туризм ва гастрономияни бирлаштиради
2025 йил 27-29 ноябрь кунлари Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЙ) доирасида “Лаззатли Ўзбекистон – 2025” XX Халқаро гастрономия фестивали ва ошпазлар чемпионати ўтказилмоқда.
Халқаро медиа кампус – жаҳон блогерлари ва ОАВ нигоҳи билан Ўзбекистонга янгича назар
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида Ўзбекистонда ташкил этилган медиакампус якунларига бағишланган “Uzbekistan Through New Ees: Creating Stories That Inspire the World” (“Ўзбекистон янги нигоҳда: дунёни илҳомлантирувчи ҳикоялар яратиш”) медиафоруми бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари, эркин пиёда юришларини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишларда “автомобилдан холи ҳудуд”лар яратилмоқда.
Ўзбек миллий нонуштаси — гастротуризм ривожи йўлида янги лойиҳа
Миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш орқали мамлакатга сайёҳлар оқимини ошириш ва ички туризм ривожи учун янги локациялар ташкил этиш йўлида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
«Gastro Forum 2025»: Ўзбекистон гастротуризм салоҳияти тақдим этилди
2025 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Horeca Expo Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмаси доирасида “Gastro Forum 2025” гастрономик форуми бўлиб ўтди.
Бир қатор шаҳарларда «Палов фестивали» бошланди
20 октябрь куни Тошкентдаги ўзбек таомлари «Лали» ресторанида Novikov Group va Family Garden ошхона иттифоқи томонидан уюштирилган кенг кўламли гастрономик тадбир - «Палов фестивали»нинг марказий майдонига айланади.
Британия телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги фильм премьераси
Туризм қўмитаси ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташаббуси билан “UZBEKISTAN THE GOLDEN ROAD” (Ўзбекистон – олтин йўл) номли ҳужжатли фильм яратилди.
Янги Тошкент аэропорти қурилиши 2030 йилга бориб хорижлик сайёҳлар сонини 25 миллионга етказиш имконини яратади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан замонавий транспорт тармоғини яратиш ва бу орқали туризм инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, туризм хизматлари сифатини яхшилашга қаратилаётган эътибор натижасида 2030 йилга бориб хорижий сайёҳлар сони — 25 миллионга, ички сайёҳлар сони эса 50 миллион нафарга етиши мумкин.
Ўзбекистон туризми тарихий рекордларни янгиламоқда
Мамлакат тарихида биринчи марта хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларни намойиш этмоқда — 2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда. Шу тариқа, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.
Ўзбекистон биринчи марта дунёдаги машҳур саёҳат шоуларидан бири — «The Amazing Race» дастурида намойиш этилди
Ўзбекистон туризм салоҳияти илк марта дунёдаги машҳур саёҳат шоуларидан бири — «The Amazing Race» дастурида намойиш этилди. «Андижон полкаси», карнай-сурнай, анъанавий гиламчилик, қуритилган мевалар, анор шарбати тайёрлаш ва Терсак қишлоғи кўрсатув дастуридан ўрин олган.
Бўстонлиқда хотин-қизлар учун туризмга оид ўқув-семинари ўтказилмоқда
2025 йил 24-26 сентябрь кунлари Туризм қўмитаси вакиллари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Миграциядан қайтган хотин-қизларнинг иқтисодий реинтеграциясини таъминлаш ва уларни мамлакатимиздаги туризм соҳасига самарали жалб қилиш”га қаратилган ўқув-семинарида иштирок этишмоқда.
Шоҳимардон — Фарғона тоғларидаги бетакрор саёҳат маскани
Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг энг гўзал масканларидан бири бўлган Шоҳимардонга маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда таниқли блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.
«Сурхон воҳаси – туризм учбурчаги» туристик харитаси
«Сурхон воҳаси – туризм учбурчаги» туристик харитаси Сурхондарё вилоятидаги тарихий ёдгорликлар, музейлар, зиёратгоҳлар, миллий маданият марказлари ва табиат манзилларини уч нуқтали йўналишда бирлаштириб беради.
Пекинда Ўзбекистон Туризм офиси очилди
2025 йил 1 сентябрь куни Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Туризм офиси тантанали равишда очилди. Ушбу муҳим тадбир олий даражадаги расмий ташриф доирасида ўтказилди ва икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар, ўзаро ишонч ҳамда стратегик шерикликнинг яна бир ёрқин тимсолига айланди.
Нукус «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчиларини қарши олди
Туризм қўмитаси томонидан «СамАуто» ҳамда «Тегета Моторс» компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Нукус шаҳрида қатор тадбирларда иштирок этди.
«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳияти билан танишдилар
Туризм қўмитаси томонидан SamAuto ҳамкорлигида ва Tegeta Motors кўмагида ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрдилар.
«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари тантанали кузатилди
Жорий йилнинг 20 август куни Оролбўйи минтақасининг табиий ландшафтлари, тарихий обидалари ва маданий бойликларини кенг жамоатчиликка танитиш, ҳудуд туризм салоҳиятини ошириш ҳамда автотуризм йўналишларини ривожлантириш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Қорақалпоғистонга йўл олди.
Ўзбекистон бўйлаб гастрономик саёҳатларни режалаштириш учун рақамли ечим таклиф этилди
Ўзбекистонда туризмнинг турли йўналишлари, жумладан, гастротуризм каби истиқболли соҳа жадал суръатда ривожланмоқда. Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун «Eaten.uz» онлайн платформаси ишга туширилди. Платформа ҳозирда Самарқанд шаҳри ва Ургут туманини қамраб олган бўлиб, гастрономик саёҳатни режалаштириш имкониятини тақдим этади.
Навоий, Самарқанд ва Бухорони бирлаштирган янги туризм ҳалқаси ташкил этилди
Сўнги йилларда сайёҳлар томонидан янги туризм объектларини кашф этиш ва ноодатий жойларга саёҳатларни амалга оширишга қизиқиш ортиб бораётганлиги кузатилмоқда.
Хивадаги «Қовун сайли» фестивалига бир миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди
2025 йил 8-10 август кунлари Хивада «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Бу ёрқин гастрономик ва маданий тадбир мамлакат ва дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар учун муҳим диққат марказига айланди ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини эътиборини тортди.
Хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Наманган туризм салоҳияти билан танишдилар
5–7 август кунлари Туризм қўмитаси ва Наманган вилояти Туризм бошқармаси ҳамкорлигида вилоятнинг бой сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, унинг табиий, тарихий ва маданий меросини халқаро миқёсда ёритиш орқали сайёҳларни жалб этиш мақсадида халқаро пресс-тур ташкил этилди.
Ҳид, таъм ва манзаралар контрасти – Хивадаги «Қовун сайли» қандай ўтмоқда? (фото)
Қовун сайли бўлиб ўтаётган «Арда Хива» мажмуасига кирсангиз, энг аввало димоғингизга қовун ҳиди уради – муаттар, иштаҳани қитиқловчи, ажойиб ҳид. Кейин эса ўрта асрларга ҳос биноларга кўзингиз тушади – ажойиб иморатлар, кичик кўл, анҳор ва қайиқлар.
Сайёҳлар учун премиум транспорт хизматлари йўлга қўйилмоқда
Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, сифатли транспорт хизматларига талаб ортиб бораётгани муносабати билан Туризм қўмитаси ҳузуридаги ДУК «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» томонидан премиум тоифадаги автомобиллар тақдим этиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистонда сайёҳлик рекордлари янгиланмоқда — уч ойда қарийб 20 фоизлик ўсиш кузатилди
2025 йилнинг апрел-июн ойларида Ўзбекистонга уч миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди — ҳар ойда сайёҳлар оқими барқарор равишда бир миллион кишидан ошиб кетди. Бу нафақат мамлакатимизга бўлган қизиқишни тасдиқловчи тарихий натижа, балки туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини кўрсатувчи далилдир.
«Ўзбекистон – Уммон» туризм форуми: Ипак йўли дурдонасининг янги имкониятлари
2025 йилнинг 6 июль куни Туризм қўмитаси томонидан Уммон Султонлигида “Ўзбекистон – Уммон” туризм форуми ўтказилди. Ушбу ташаббус мамлакатимизнинг халқаро туризм майдонидаги имиджини мустаҳкамлаш, араб дунёсидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва туризм ёпналишида инвестиция салоҳиятини кенг намойиш этиш мақсадида амалга оширилди.
Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг «Ипак йўлидаги туризм» халқаро мулоқоти бўлиб ўтмоқда
2025 йил 3 июль куни Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг «Ипак йўлидаги туризм» (WTA Silk Road Dialogue) халқаро мулоқоти бўлиб ўтмоқда.
Хивада «Қовун сайли» ўтказилади
Мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш, жумладан, Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида жорий йилнинг 8-10 август кунлари Хива шаҳрида — «Ичан қалъа» ва «Арда Хива» мажмуаларида анъанавий «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтади.
Жондор туманида туризмни ривожлантиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев 28 июнь куни Бухоро вилояти Жондор туманида маҳаллий аҳоли ва туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди.
Туризм қўмитаси тадбиркорларни субсидия имтиёзларидан самарали фойдаланишга чорлайди!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2024 йил 1 январдан бошлаб туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч
Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар
Ҳар йили ёзнинг жазирамаси бошлангач, ҳаммамиз ҳам тоққа чиқиб, дам олишни истаймиз. Аммо бир манзара дилни хира қилади – айниқса дам олиш кунлари тоғ йўллари тирбандликка тўлади. Ҳатто соатлаб йўл ёпилган вақтлар ҳам бўлган.
Лондондаги сайёҳлик форуми Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлади
2025 йил 23 июнь куни Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Ўзбекистон-Британия сайёҳлик форуми катта муваффақият билан ўтказилди. Тадбирда сайёҳлик соҳаси вакиллари, ишбилармон ҳамкорлар ва Буюк Британиядан меҳмонлар иштирок этдилар.
«Eco Expo Central Asia 2025»да экологик туризм - анъаналардан рақамли ечимларгача
Тошкентда ўтказилган «Eco Expo Central Asia 2025» кўргазмасида Туризм қўмитасининг стенди дастлабки икки кун ичида 1500 га яқин ташриф буюрувчини ўзига жалб этди. Тадбир иштирокчилари экотуризм соҳасидаги замонавий йўналишлар ҳақидаги маъруза ва тақдимотлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўзбекистон халқаро кўргазмада экологик туризмни тақдим этмоқда
Туризм қўмитаси 19-21 июн кунлари Тошкентда ўтказилаётган «Eco Expo Central Asia 2025» халқаро кўргазмасида экотуризмга бағишланган стендни намойиш этмоқда. 187 квадрат метр майдонни эгаллаган экспозиция Ўзбекистон туризм стратегиясининг асосий йўналишларидан бирига айланиб бораётган экологик туризм соҳасида мамлакатимиз эришган ютуқларга бағишланган.
Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб
Бухоро ҳақида кўп нарса биламиз, аммо билганларимиздан кўра билмаганларимиз кўпроқ. У ерда нималарни кўриш керак? Нималарга эътибор бериш керак? Ва бу сафар қанчага тушади? Сиз кўрадиган видеода ҳаммаси кўрсатилади ва ҳисоблаб берилади.
Ўзбекистон сайёҳлик рекордини яна янгилади: май ойида 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди
2025 йил май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган ойдаги рекордни янгилади - ўшанда сайёҳлар сони биринчи марта миллиондан ошганди. Бундай ўсишга туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли эришилмоқда. Мамлакат янада очиқроқ бўлиб, бошқа давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Бухоро шаҳрида анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда
Жорий йилнинг 6-8 июн кунлари Бухоро шаҳрида Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят туризм бошқармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган XXI анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда.
Қашқадарё вилоятининг «Қайнар» ва «Башир» қишлоқларига расман «Туризм қишлоғи» мақоми берилди
Жорий йилнинг 29 май куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жойлашган «Қайнар» ва «Башир» қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақомини тасдиқловчи сертификатлар Туризм қўмитаси томонидан қишлоқ аҳолисига тантанали тарзда топширилди.
«Орол денгизига поезд» ёшлар экологик акцияси: Табиат ва келажак учун биргаликда қадам
Жорий йил 28-31 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда «Орол денгизига поезд» ёшлар экологик акцияси ўтказилмоқда.
Хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишмоқдалар
Жорий йил 24-31 май кунлари Туризм қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Варшава, Рим, Қоҳирадаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда Полша, Италия, Бельгия ҳамда Миср давлатларининг таниқли, оммабоп ОАВ вакиллари, инфлюенсерлари, блогерларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди.
Марғилонда ипак матолар бўйича халқаро форум ўтказилади
Жорий йилнинг 29 май куни туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туристлар учун қўшимча қулайликлар яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини такомиллаштириш ҳамда жозибадорлигини ошириш мақсадида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида «Ўрта асрларда Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти» мавзусида кўргазма ва илмий-амалий конференцияни ўз ичига олган халқаро Форум бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда автомобилдан холи ҳудудлар кенгаймоқда
Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари, эркин пиёда юришларини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишларда «автомобилдан холи ҳудуд»лар ташкил этилмоқда.
Мўйноқда «Rally Muynak» экстремал автомобил мусобақаларига старт берилди
23 май куни «Rally Muynak» экстремал автомобил мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа, нафақат Қорақалпоғистон балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади.
Жанубий Корея авиакомпанияси Тошкентга мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди
2025 йил 23 май куни Жанубий Кореянинг «T'way Air» лоукостер авиакомпаниясига тегишли илк тўғридан-тўғри авиарейс муваффақиятли тарзда Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнди. Ушбу парвоз Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳридан амалга оширилди.
Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз (видео)
Ҳар қандай сайёҳ сафарга чиқаркан кўпроқ жойни кўришни истайди – ажойиб табиат, тарихий обидалар, замонавий кўнгилочар жойлар. Наманган – айнан шундай жой! У ерда чиройли табиат ҳам, тарихий объектлар ҳам, замонавий кўнгилочар масканлар ҳам бор. Хўш, у ерга қандай борилади?
«Орол денгизига поезд» ёшлар экологик акцияси ўтказилади
Оролбўйи минтақасида экологик муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш йўлида ёшларнинг фаоллигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 28-31 май кунлари Туризм қўмитаси томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Орол денгизига поезд» ёшлар экологик акцияси ташкил қилинмоқда.
Ўзбекистон гастрономияси Озарбайжонда халқаро пазандачилик чемпионатида эътироф этилди
Гастрономик туризм замонавий саёҳатнинг ажралмас қисмига айланиб, нафақат маҳаллий таомлардан лаззатланиш, балки маълум бир ҳудуднинг маданияти ва анъаналарини чуқурроқ англаш имконини бермоқда.
«Умра» зиёратини амалга ошириш лицензиясига эга туроператорлар яна иккитага кўпайди
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 935-сонли Қонунида «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланган.
Ўзбекистон – БМТ Туризм Европа комиссияси раислигига номзодини илгари сурди
2025–2027 йиллар учун БМТ Туризмнинг Европа бўйича комиссияси раислигига Ўзбекистон Республикаси ўз номзодини илгари сурди. Мазкур нуфузли лавозимга Ўзбекистон тарихда илк бор ўз номзодини илгари сурмоқда. Бу ташаббус мамлакатимизнинг халқаро туризм ташкилотлари доирасидаги фаоллиги ва юксак ишончга сазовор бўлаётганининг яққол ифодасидир.
Самарқанд вилоятида «Терсак» туризм қишлоғи очилди
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Терсак қишлоғига «Туризм қишлоғи» мақоми берилди.
Тошкент «Coffee&Tea Fest Expo Uzbekistan»га таклиф этмоқда: гастрономия, анъаналар ва сайёҳлик
Туризмни ривожлантириш ва Ўзбекистонга кўпроқ сайёҳлар оқимини жалб этиш мақсадида 16-18 май кунлари пойтахтдаги «Анҳор Локомотив» боғида «Coffee&Tea Fest Expo Uzbekistan» фестивали ўтказилади.
Янги даража! Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди
2025 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу рақам нафақат тарихий натижа, балки мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, очиқлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш натижаси.
Ўзбекистон - зиёрат туризм ўчоғи
Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ислом дунёси харитасидаги энг муҳим нуқталардан бири саналади. Унинг қадимий шаҳарлари - Самарқанд, Бухоро, Термиз, асрлар давомида нафақат савдо ва илм-фан марказлари бўлиб хизмат қилган, балки мусулмон оламининг барча бурчакларидан
Хитойдаги Roadshow Ўзбекистон туризмини тарғиб қилмоқда
2025 йил 28 апрель куни «Хитойда Ўзбекистон туризм йили» доирасида Туризм қўмитаси ҳамда мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси кўмагида Хунан провинциясининг Чанша шаҳрида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» номли Roadshow тадбирини ўтказди. Тадбир хитойлик сайёҳларни жалб этиш ва давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш орқали туризмни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.
Сўлим гўша – Жиззахда янги «Туризм маҳалласи» ташкил этилди
Туризм қўмитаси томонидан Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг Узунбулоқ маҳалласига тантанали равишда «Туризм маҳалласи» мақоми берилди.
Туризм соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди
Туризм қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда туризм соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлари учун «Давлатимиз раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида белгилаган вазифалар ва «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш» мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Сурхондарёда илк бор «Tandir Fest» фестивали ўтказилади
Миллий қадриятларимизни, бой ошпазлик анъаналаримизни, халқ амалий санъати ва маданий меросимизни кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида жорий йил 2-4 май кунлари Сурхондарё вилоятининг гўзал ва бетакрор маскани — Бойсун туманидаги «Бойсун баҳори» туризм мажмуасида биринчи марта «Tandir Fest» фестивали ташкил этилади.
Сичуан провинциясида «Хитойда Ўзбекистон туризм йили» тадбирлари бошланди (фото)
25 апрел куни Хитойнинг Сичуан провинциясидаги Лешан шаҳрида «Хитойда Ўзбекистон туризм йили» тадбирлари дастури доирасида кўргазмалар ва роуд-шоулар бошланиб кетди.
Ичан Қалъанинг сирини билиб олиш неча пулга тушади? Барчаси ҳисобланган
Дунёда чиройли жойлар кўп, аммо улар орасида шундай масканлар борки, ҳар қандай инсон бориб кўриши шарт. Ичан-қалъа айнан шундай жой! Агар Ўзбекистонда яшаб, ҳали Хивага бормаган бўлсангиз, ҳали қиладиган ишларингиз кўп экан.
Тошкент меҳмонлари учун янги манзил
Тошкент яна бир ёрқин маданий дурдонага эга бўлмоқда — Artera Studio санъат ва илҳом маскани. Бу жой нафақат пойтахт аҳолиси, балки мамлакатнинг замонавий маданиятини ўрганишга интилаётган сайёҳлар учун ҳам қизиқарли кашфиёт бўлади.
Қорақалпоғистонда экологик ва туризм маданиятини оширишга қаратилган тадбир бошланди
Айни дамда Қорақалпоғистон Республикасида «Орол туризми» халқаро ҳафталиги доирасида «Оролбўйи эзгу ният элчилари» халқаро конференцияси бошланди. Конференцияда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бош прокуратура
Туризм ривожи учун муҳим жабҳада энг яхшилар аниқланди
Юртимизга туристлар оқими ошиб боряпти, шунга яраша инфратузилмани яхшилашга ҳам талаб катта. Туристлар ташриф буюрадиган объектлар ва йўл бўйларида санитария-гигиена шохобчаларини барпо қилиш зарурияти борган сари ошяпти.
Туризм қўмитасида халқаро тоғ-чанғи курортларини барпо этиш бўйича жаҳон тажрибаси муҳокама қилинди
Туризм қўмитасида тоғ-чанғи курортларини яратиш бўйича халқаро тажрибага бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда етакчи мутахассислар, давлат ва хусусий сектор вакиллари, шунингдек, туризм соҳаси экспертлари иштирок этдилар.
Қорақалпоғистон Республикасида «Орол туризми» ҳафталиги бўлиб ўтади
17–19 апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида «Орол туризми» ҳафталиги ўтказилади.
«Умра» зиёратини амалга ошириш учун фақат лицензияга эга ташкилотлар хизматидан фойдаланинг
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-935-сонли Қонунга асосан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, алоҳида лицензияланадиган фаолият тури сифатида белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси мазкур соҳадаги
Хўжандда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги туризм ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама этилди
Хўжанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари уч томонлама саммити доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев «Наврўз - минтақадаги энг қадимий маданий-сайёҳлик мероси» мавзусидаги минтақавий сайёҳлик форум-мулоқотида иштирок этди. Форумда уч давлат туризм маъмуриятлари раҳбарлари ҳамда 100 га яқин сайёҳлик соҳаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

