Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Made in Uzbekistan»: АКТ вазирлигида энг яхши инновацион стенд

«Made in Uzbekistan»: АКТ вазирлигида энг яхши инновацион стенд

Жорий йилнинг 23-25 октябрь кунлари “Ўзекспомарказ” МКМ АЖ кўргазмалар мажмуасида халқаро «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазмада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги экспозициялари “Энг яхши инновацион стенд” дипломи билан тақдирланди

Кўргазмада АКТ вазирлиги 3-павилонда катта ҳажмдаги стенди билан иштирок этди. Унда “Ўзбектелеком” АК, “UNICON.UZ” ДУК, “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК ва “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси” МЧЖларнинг экспозициялари намойиш этилди.

Кўргазмада “Ўзбектелеком” АК ўзининг ишлаб чиқариш корхоналари бўлган - «Telecom Devices Pro» МЧЖ ва «Telecom Innovations» МЧЖ ҚК маҳсулотларини тақдим этди.

Маълумот учун: «Telecom Devices Pro» МЧЖ 2012 йилда “Навоий” эркин иқтисодий ҳудудида ташкил этилган. Корхонанинг асосий фаолияти CDMA-450 стандартидаги мобил ва стационар телефонлар, планшет компьютерлар ишлаб чиқаришдан иборат. «Telecom Devices Pro» МЧЖ Марказий Осиёда CDMA-450 қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ягона корхона ҳисобланади.

“Навоий” эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган «Telecom Innovations» ҚК ADSL модемлар, DSLAM ускуналар, оптик концентраторлар, рақамли телевидение «set-top-box» приёмниклари ва абонентлар ҳамда “Ўзбектелеком” АК АТСлари учун бошқа оператор ва абонент ускуналарини ишлаб чиқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг