Эрон Сулаймонийнинг ўлимига жавобан АҚШдан қасос олишнинг 13 та сценарийсини ҳозирлаб қўйди

Эрон олий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхоний Ироқда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимига жавобан Эронда АҚШдан қасос олишнинг 13 та сценарийси борлигини маълум қилди, дея хабар берди «Fars» агентлиги.
Шамхонийнинг сўзларига кўра, Эрон Сулаймонийнинг ўлимига жавобан 13 та сценарийни тайёрлаб қўйди. «Улардан энг кичиги Америка учун тунги даҳшатга айланади».
3 январь куни кечаси АҚШ Бағдод халқаро аэропорти ҳудудида Сулаймоний ва Ироқдаги шиалар қўмондони Абу Маҳди Муҳандисга қарши операцияни амалга оширади. Улар 2019 йил 31 декабрь куни Боғдодда Америка элчихонасига ҳужумни ташкил этишга алоқадор, деб ҳисоблайди Вашингтон.
Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаий Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди. АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликларга ҳужум уюштириладиган бўлса, Эроннинг 52 та жойига «тез ва кучли зарба» беришга ваъда берди. Жаҳон ҳамжамияти АҚШ ва Эронни оғир-босиқ бўлишга чақирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter