Эроннинг янги президенти раҳбарлик лавозимларига номзодларни кўрсатишни халқдан сўрамоқда
Эроннинг янги сайланган президенти Иброҳим Раисий топшириғига кўра, веб-сайт ишга тушди: унда тажрибали менежерлар ҳамда вазирлар маҳкамасида ишлаш учун қобилиятли аъзолар номзодларини халқ кўрсатиши сўралган. Бу ҳақда «Mehr News» агентлиги хабар берди.
Раисийнинг таъкидлашича, 1979 йилги инқилобдан бери Эроннинг 13-маъмурияти саналган демократик ҳукуматни шакллантириш учун барча элиталар, зиёлилар, гуруҳлар, партиялар, ташкилотлар, жамиятнинг барча қатламларига мансуб одамлардан янги маҳкамада ҳамда раҳбарлик лавозимларида ишлаш учун номзодларни кўрсатиш таклиф этиляпти.
Компетентлик (билим ва тажриба), ҳалоллик, инқилобийлик, очиқлик — янги президент шаклланажак маҳкамада ана шундай хусусиятларга эга одамлар билан ишлаш ниятида.
Шунингдек, Иброҳим Раисий сайловларда фаол қатнашган, унга ишонч билдирган ва сайлаган эронликлардан миннатдор эканини изҳор этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter