Фаластин Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига аъзо бўлмоқда

Фаластин Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига аъзо бўлиш мақсадида зарур ҳужжатларни тақдим этди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Бош офиси Ҳолландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидан маълум қилинишича, Фаластин шу йил 17 май куни зарур ҳужжатларни БМТ Бош котибига тақдим қилган.
Фаластин 2018 йил 16 июндан ташкилотга расман аъзо сифатида қабул қилинади.
Жанубий Судан, Исроил, Шимолий Корея ҳалиям ташкилотга аъзо эмас.
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти 1997 йилдан бери фаолият юритади.
Ташкилот Суриядаги кимёвий қуролларни йўқ қилишга катта ҳисса қўшгани учун 2013 йили тинчлик йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter