Исроилда байрамдаги фалокат сабаб қирқдан зиёд киши ҳалок бўлди

Исроилда Лаг Ба-Омер байрами пайтида устида одамлар бўлган трибуна қулаб тушди. Натижада камида 44 киши киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланган. Бу ҳақда Нaaretz нашри маълум қилди.
Шифокорлар 65 дан ортиқ жабрланганларга ёрдам кўрсатишмоқда, уларнинг аксарияти оғир аҳволда.
Воқеа жойига бир неча ўнлаб тез ёрдам машиналари ва қутқарувчилар, олтита вертолёт етиб келган.
Ҳар йили ўтказиладиган фестивалга кўп сонли одамлар руҳоний Шимона Бар Йохая қабри зиёрати ва гулхан байрамини ўтказиш учун йиғиладилар.
Ҳозирча ҳодисанинг аниқ сабаби ҳозирча номаълум. Кўп одамлар тўплангани ва кучли сиқилиш туфайли трибунанинг қулагани тахмин қилинмоқда. Бош вазир Бенямин Нетаняху воқеани «даҳшатли фалокат» деб атаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter