Коронавирус АҚШ яккаҳокимлигига нуқта қўйди — Франция

Коронавирус пандемияси Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ўрнатилган дунё тартибига ва АҚШнинг халқаро майдондаги яккаҳокимлигига нуқта қўйди.
Француз журналистларининг фикрича, бунда Хитойнинг юксалиши муҳим роль ўйнади: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро ҳамжамиятни коронавирус пандемияси хавфидан вақтида бохабар эта олмагани ҳам ташкилотнинг Хитой таъсири остига тушиб қолганини кўрсатади.
АҚШ глобал аренада XX асрдагидек етакчилик мавқеига эга эмас. Вашингтон охирги йилларда ушбу миссиясидан тобора оғиб бораётганди, мамлакат тушиб қолган коронаинқироз эса америкаликларни бу ролдан бутунлай маҳрум этди, дейишмоқда «Le Monde» нашрида чиққан мақола муаллифлари.
Бундан ташқари, COVID-19 Европа бирдамлигига ҳам қақшатқич зарба берди. Пандемия қаршисида яроғсиз қолган Европа иттифоқи коронавирусдан энг кўп азият чеккан мамлакатларига ёрдам бера олмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter