Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғиз-тожик чегарасида яна ўқ узилди

Қирғиз-тожик чегарасида яна ўқ узилди

Фото: DW

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида ўқ узилди. Оқибатда қирғиз қуролли кучлари ҳарбийси яраланди, дея ёзмоқда «24.kg» нашри.

Воқеа Боткен вилояти чегарасида юз берган. Номаълум шахс Қирғизистон томонга ўқ узган. Маълумотларга кўра, ўқ ов қуролидан узилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи охирларида ҳам Тожикистон билан чегарада қуролли можаро чиққанди.

2019 йилнинг 16 сентябрида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида содир бўлган отишмада Қирғизистон чегара хизмати ходими вафот этган эди. Ҳар икки давлат ўртасида 976 километрлик чегара мавжуд бўлиб, шундан фақат 504 километри бўйича келишувга эришилган.

Чегаранинг қолган ҳудудида эса вақти-вақти билан низолар рўй бериб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг