Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон МХҚ собиқ раиси Карим Масимовнинг уйидан «хазина» топилди

Қозоғистон МХҚ собиқ раиси Карим Масимовнинг уйидан «хазина» топилди

Фото: «kz.media»

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси Карим Масимовнинг уйидан 17,2 миллион АҚШ доллари миқдорида нақд пул топилган.

Шунингдек, унинг уйидан топилган кўплаб ҳашаматли ва антиқа буюмлар – қимматбаҳо соатлар,  қуйма тиллалар мусодара қилинган. Унга тегишли 11 та қимматбаҳо автомобиллар олиб қўйилган.

Нур-Султон шаҳридаги иккита ҳашаматли квартира, Олмаотадаги иккита квартира ва қаср, шунингдек, Шчучинско-Боровое курорт ҳудудидаги кўл қирғоғида жойлашган 1 гектар ер участкаси мусодара қилинган.

Масимовнинг яқин қариндошларидан 5,1 миллион долларлик мол-мулк ҳам давлатга қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимов ҳамда унинг собиқ ўринбосари Анвар Садикуловга нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг