Сурияда 2011 йилдан буён 682 нафар журналист ҳалок бўлди

Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Сурияда 2001 йилдан буён жами 682 нафар журналист ҳалок бўлганини маълум қилди, шундан 8 нафари хорижлик. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
Ташкилот ҳисоботида Башар Асад режими ва Эрон кўмагидаги террорчи гуруҳлар Сурияда жами 538 нафар журналистни ўлдирганини маълум қилди. 18 нафар журналистнинг қурбон бўлишида россиялик ҳарбийларнинг ҳиссаси борлиги айтилмоқда.
Шунингдек, 2011 йил март ойидан 2018 йилнинг мартигача 1116 нафар ОАВ вакили ҳибсга олингани, уларнинг 33 нафари чет эллик экани баён қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter