Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурияда ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етди

Сурияда ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етди

Фото: «Sana»

«Суриянинг жануби-ғарбида жойлашган Сувайд шаҳрида содир бўлган қўпорувчилик оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етди», — дея хабар беради «РИА Новости» агентлиги.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, портлашда юздан зиёд киши жабрланган.

Худкуш ўзини Сувайд бозори ўртасида портлатиб юборган. Шундан сўнг Сурия ҳарбийлари ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган ҳамда ўзини портлатмоқчи бўлган яна икки жангарини йўқ қилган.

Воқеа Сурия ҳукумати назоратидаги ҳудудда содир бўлган.

Аввалроқ Суриянинг жануби-ғарбидаги қўпорувчиликда 50 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг