Тожикистонда аварияга учраган вертолёт қидирилмоқда

Кеча, 12 август куни Исмоил Сомоний чўққисидан альпинистларни олиб қайтган «МИ-8» вертолёти маҳаллий вақт билан соат 16:30 да Фортамбек музлиги қуйи қисмида қаттиқ қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига асосланиб «News.tj» хабар бермоқда.
Фавқулодда қўниш пайтида вертолётда уч нафар экипаж аъзоси ва 13 нафар альпинист бўлган.
«МИ-8» вертолёти ва унинг йўловчиларини қидириб топиш учун ҳукумат комиссияси тузилиб, ҳодиса жойи — Лахш туманида, Душанбе аэропортида ва Фавқулодда вазиятлар қўмитасида штаблар ташкил этилди.
Хабарларга кўра, вертолёт Тожикистон миллий гвардиясига тегишли бўлган.
«Mash» телеграм-каналининг хабар беришича, 11 нафар альпинист россиялик, бир нафари беларуслик ва бир нафари испаниялик бўлган. Экипаж аъзолари эса тожикистонликлар. Мазкур телеграм-канал ёзишича, ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.
Бугун жабрланганларни излаб учта вертолёт ҳавога кўтарилган. Рацияларнинг батареялари қувватсизланган — вертолёт ва унинг йўловчилари билан боғланиш имконияти йўқ, қутқарув ишлари қийин кечмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter