Хоразмда «Ер мулк кадастр» мутахассиси 300 доллар пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ўтказилди.
Унда Хоразм вилояти «Ер мулк кадастр» ДК Урганч шаҳар филиали мутахассиси Ю.М., фуқаро Б.П.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг Хива шаҳрида жойлашган нотурар биноси ҳужжатларини турар жой сифатида расмийлаштириб бериши эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Департамент матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ю.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter