Номаълум шахс автомобилига 5 ёшли болани ўтқизмоқчи бўлгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

Интернет тармоғида «Қорасарой» турар-жой мажмуаси яқинида номаълум шахс автомобилига 5 ёшли болани ўтқизмоқчи бўлгани ҳақида овозли хабар тарқамоқда. Ушбу маълумот текширилди ва ёлғон хабар эканлиги маълум бўлди. Тошкент шаҳри ҳудудида бола ўғрилиги билан боғлиқ факт қайд этилмаган.
Ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда, интернет-майдонда ҳар сонияда турли хил хабарлар тарқалади. Эҳтиёт бўлиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиришлар ҳеч қачон ортиқча бўлмайди. Фарзандларингизга ширинлик таклиф қилиб, нотаниш подъездга, уйга кириш, бегона автомобилга минишга чорловчи бегоналардан эҳтиёт бўлишни ўргатинг.
Aммо текширилмаган маълумотни тарқатиш тўғри эмаслигини ҳам унутмаслик даркор. Эслатиб ўтамиз, бу каби ишлар учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 202-2 моддасида («Ёлғон ахборот тарқатиш») ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6 моддасида («Ёлғон ахборот тарқатиш») жавобгарлик кўзда тутилган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter