Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда ишлаган мутахассис Сирдарё вилояти ҳокими маслаҳатчиси этиб тайинланди

АҚШда ишлаган мутахассис Сирдарё вилояти ҳокими маслаҳатчиси этиб тайинланди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Исақулов Шоҳруҳ Норқулович Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Исақулов Шоҳруҳ 1991 йил 1 мартда Гулистон шаҳрида туғилган. 2011 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати “Ньюман" университети (Newman University), 2014 йил Америка Қўшма Штатлари Канзас Штати "Френдс" университети (Friends University)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Америка Қўшма Штатларида жойлашган турли нуфузли компанияларда маъсул лавозимларда ишлаган.

Америка Қўшма Штатлари Иллинойс Штати “Прайс Вотерхаус Куперс солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” (PricewaterhouseCoopers, Audit and Assurance, Consulting and Tax services) аудит ва консалтинг бўлимининг бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси, Америка Қўшма Штатлари Иллинойс Штати “КПМЖ солиқ, аудит ва консалтинг компанияси” (KPMG Tax, Auditing, and Consulting Company) аудит ва консултантлик бўлимининг бош аудитори ва консултант-маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг