Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ ходими ўзи қутқарган бола ҳолидан хабар олди

МИБ ходими ўзи қутқарган бола ҳолидан хабар олди

Фото: «Xabar.uz»

Шуям хабарга мавзу бўлдими, деманг. Гап ўз ҳаётини гаровга қўйиб, ёш умрни қутқариб қолган инсон ҳақида кетяпти. Инсон ҳаёти эса ҳар нарсадан азиз ҳисобланади.

Энди асосий гапга ўтсак.

Шу йилнинг йилнинг 6 июль куни Мажбурий ижро бюросининг Балиқчи туман бўлими ходими Муроджон Каримов «Катта Андижон» каналида оқиб кетаётган ўн бир яшар Ўткирбек Абдумажидовни қутқариб қолган эди.

Ўша куни ўзи масъул бўлган ҳудудда хизмат вазифасини бажараётган М.Каримов «Катта Андижон» каналида гоҳ қўли, гоҳ оёғи сув сатҳига қалқиб чиқараётган йигитчага кўзи тушади. Ўзгаларни ёрдамга чақириш у ёқда турсин, ҳатто ўйлашга фурсат йўқ эдики, МИБ ходими форма-пормаси билан ўзини сувга отади...

Яхшики, ҳаммаси хайрли якун топди: бола ҳам, уни қутқаришга шошилган инсон ҳам қирғоққа эсон-омон чиқади.

 ...Орадан олти ой ўтди. Бугун Ўткирбекнинг туғилган куни: у 11 ёшга тўлди.

Муроджон Каримов Ўткирбекни табриклаш учун унинг уйига борди. Болакайни қўшалоқ сана (янги йил эшик қоқмоқда) билан қутлаб, совға (китоблар) улашди.

Бугун аслида иккисининг ҳам туғилган куни. Ахир ўша ёқимсиз ҳодиса содир бўлган куни иккиси ҳам қайтадан туғилмадими, аслида?!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг